Ўзбекистонда умумий овқатланиш жойлари ва кўнгилочар объектлар иш вақтига нисбатан чекловлар ҳамда умумий овқатланиш жойлари ва жамоат транспорти ҳаракатланувчи таркиби умумий сиғимидаги ўринларни 50 фоизгача қисқартириш талаби бекор қилинди. Бош вазир Абдулла Арипов мазкур чекловларнинг бекор қилинишини «одатий ҳаёт тарзига қайтишнинг дастлабки қадамларидан бири» деб атади.
Ўзбекистон «омикрон» тарқалаётгани муносабати билан 15 январдан Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтишга вақтинчалик чеклов жорий этмоқда. Чекловлар авиалоқаларга ҳамда ватанга қайтаётган фуқароларга тааллуқли эмас.
Қозоғистонга таъзия билдирган Шавкат Мирзиёев, Навоийда фуқароларни калтаклаган қора ниқобли шахслар, мактабларда ёзги таътил муддати ўзгармаслиги, Омикрон аниқланган шахс келган самолётда 200 киши бўлганлиги, Қозоғистондаги вазият туфайли импорти кечикаётган гўшт, қатъий карантин режалаштирилмаганлиги, ниқобсиз фуқароларга жарима қўлланилмаслиги ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 10 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш даражаси ошгани туфайли қатъий карантин жорий этиш режалаштирилгани йўқ. Оммавий тадбирлар бекор қилинмаган, аммо эпидемиологик вазиятга қараб чоралар кескинлашиши мумкин, дея таъкидланди пойтахтда ўтган ССВ ва СЭО матбуот анжуманида.
Лукашенконинг Беларусь конституцияси авторитар характерга эгалигини таъкидлагани, Жанубий Корея ўзининг илк космик ракетасини фазога учиргани, Латвияда 15 ноябргача локдаун жорий қилингани, Дональд Трамп ўзининг шахсий ижтимоий тармоғини яратаётгани, Турк лираси рекорд даражада қадрсизлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
10 августдан бошлаб ходимлари коронавирусга қарши вакцинанинг камида 2 та дозасини олган умумий овқатланиш объектлари 20:00 дан кейин ва ёпиқ биноларда ишлашлари мумкин бўлади. Кафе ва ресторанларга вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати бўлган мижозларни киритиш тавсия этилади.
Умумий овқатланиш пунктларидан овқат етказиб бериш хизматларига 8:00 дан 23:00гача ишлашга рухсат берилди.
20 июлдан ёпиқ биноларда ўтказиладиган оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларда 50 нафаргача меҳмон қатнашиши мумкин. Очиқ ҳавода эса 1 августгача иштирокчилар сони 100 нафаргачани ташкил этиши мумкин.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган карантин чекловлари бекор қилингани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зид, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. ССВ маълумотларига кўра, чекловлар маълум муддатга эмас, балки эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар жорий этилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг